Тошкент метрополитенинг маълум қилинишича, метро ерусти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда.
Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни I босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида жорий йилнинг 19 апрель санасида ерусти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Шу кунда поездлар ҳаракати "Дўстлик-2"—"6-бекат" оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.






