Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманида фуқаро қарз сўраб келган қарияни дўппослаб хушидан кетказиб қўйгани айтилган видео тарқалди.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Darakchi.uz’ воқеа содир бўлган маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Суриштирувларга кўра, қарзини сўраб келиб, калтак еган 72 ёшли жабрдийда кеча шифохонада вафот этган.
Қўшнилар билан суҳбатда зўровон марҳум билан маҳалладош бўлгани, кўпчиликдан қарздор экани, ўз ака-укалари билан ҳам қариндошлик алоқалари яхши эмаслиги аён бўлди.
Ҳозирча ҳодиса ҳақида расмий манбаларда маълумот берилмади.






