Ўзбекистон Жаҳон банкидан 296 млн доллар миқдорида қарз олиш бўйича 4 та битимни имзолади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Имзоланган битимларнинг иккитаси – Ўзбекистонда ижтимоий объектларда энергия самарадорлигини ошириш – 143 млн доллар, барқарор ўрмончилик ва ўрмон ландшафтларини тиклаш – 142 млн долларлик лойиҳаларни ўз ичига олади.
Шунингдек, иккинчи лойиҳа доирасида тадбирлар ва консултатив хизматларни молиялаштириш учун яна 2 та: 8 млн ва 3 млн долларлик грант битимлари имзоланган.
“Ушбу битимлар юртимизда яшил энергиядан кенг фойдаланиш ҳамда экологик тоза муҳитга эришишга хизмат қилади”, дейди Қўчқоров.






