АсосийDunyo

Хитой Афғонистон бўйича ўз позициясини эълон қилди

'Хитой Афғонистон бўйича ўз позициясини эълон қилди'ning rasmi

Хитой Афғонистоннинг мустақиллиги ва суверенитетини ҳурмат қилади, унинг ички ишларига аралашмайди ва бу давлатга нисбатан шахсий манфаатларини кўзламайди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган ҳужжатнинг 11-бандида Пекиннинг Афғонистон масаласи бўйича позицияси баён этилган.

“Хитой Афғонистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, афғон халқининг мустақил танловини, унинг диний эътиқодлари ва этник урф-одатларини ҳурмат қилади”, — дейилади ҳужжатда.

ХХР Афғонистон очиқ ва инклюзив сиёсий тузилма яратишига, мувозанатли ички ва ташқи сиёсат олиб боришига, бошқа давлатлар, айниқса қўшнилар билан дўстона муносабатларни сақлаб туришига умид билдиради.

Пекин Афғонистонни қайта тиклаш ва ривожлантириш учун ўз имкониятлари доирасида ёрдам кўрсатишни давом эттиради, турли ёрдам мажбуриятларини режалаштиради ва амалга оширади. “Хитой Афғонистоннинг “Бир макон, бир йўл” қўшма қурилишидаги иштирокини олқишлайди”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳужжатда Хитой афғон қочқинлари тақдиридан хавотирда экани, икки томонлама ва кўп томонлама каналлар орқали инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда давом этиши айтилади. Хитой ТИВ Афғонистон бўйича ўз позициясини 13 апрель куни Самарқандда Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокида бўлиб ўтадиган Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи вазирлар конференцияси арафасида эълон қилди.

    Бошқа янгиликлар