АсосийJinoyat

Бўстонлиқдаги дачадан тортиб Дубайгача... Тезкор тадбирда ёш қизларни фоҳишалик учун сотаётган гуруҳлар фош этилди (видео)

'Бўстонлиқдаги дачадан тортиб Дубайгача... Тезкор тадбирда ёш қизларни фоҳишалик учун сотаётган гуруҳлар фош этилди (видео)'ning rasmi

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан аёлларни хорижий валютада баҳолаб интим хизматлар кўрсатиш учун шароит яратиб берган ҳамда ёш қизларни чет мамлакатларга олиб бориб, тазйиқ ва зўравонлик остида мажбуран шаҳвоний эксплуатация қилиб келган гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган дачага фоҳишалик қилиш учун 5 нафар қизни олиб бораётган шахслар ушланди. 

Шунингдек, Фарғона халқаро аэропортидан Россиянинг Казан шаҳрига фоҳишалик учун қизларни юбораётганлар қўлга олинди. Бундан ташқари Тошкент халқаро аэропортида 2 нафар қизни Дубайга юбораётган гуруҳ тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. 

Ҳозирда ушбу гуруҳлар томонидан шаҳвоний эксплуатация қилиш мақсадида олиб кетилган бошқа қизларнинг шахсини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар