Ўзбекистонликлар апрел ойида Рамазон ҳайити муносабати билан уч кун кетма-кет дам олади. Бу ҳақдаги фармон Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилнинг декабр ойида имзоланган эди.
Маълумот учун, 2023 йил Рамазон ҳайити 22 апрель (шанба) кунига тўғри келади, бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси 23–24 апрель кунлари дам олади. Шу билан бирга, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 29 апрель иш куни бўлади.






