АсосийDunyo

Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилинмоқда

'Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилинмоқда'ning rasmi

Қозоғистон ва Хитой ўз фуқаролари учун ўзаро визасиз режимни жорий қилади. Тегишли қарор лойиҳаси Қозоғистоннинг очиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, ўзаро виза талабларидан озод қилиш икки давлат ўртасидаги ҳукуматлараро келишувда кўзда тутилган.

Мазкур шартнома икки давлат Ташқи ишлар вазирлари томонидан жорий йилнинг 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиань шаҳрида имзоланиши кутилмоқда.

Ҳужжатга кўра, қозоғистонликлар Хитойда чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кундан кўп бўлмаган муддатга ва 180 кунлик даврда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз қолишлари мумкин бўлади.

Бир давлат фуқаролари бошқа томон давлати ҳудудида белгиланган муддатдан кўпроқ вақт қолиш ниятида бўлса, у ҳолда улар давлат ҳудудига киришдан олдин тегишли виза олиш учун ариза беришлари шарт.

Ушбу қарор лойиҳаси 19 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

    Бошқа янгиликлар