АсосийDunyo

АҚШнинг Нью-Жерси штатида имом бомдод намози вақтида пичоқлаб кетилди

'АҚШнинг Нью-Жерси штатида имом бомдод намози вақтида пичоқлаб кетилди'ning rasmi

Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Петерсон шаҳридаги Умар масжиди имоми Сайид Ал-Накиб 9 апрель, якшанба куни бомдод намозига имомлик қилаётганда жамоат орасида яширинган киши томонидан пичоқланган. 

Суиқасдни амалга оширган шахснинг кимлиги аниқланган. Маълум бўлишича, Сериф Зорба исмли кишининг намоз вақтида одамлар орасидан сакраб ўтиб, 65 ёшли имомга пичоқ билан зарба бергани кузатув камерасига тушиб қолган. 

Жиноятчи намозхонлар томонидан ушланиб, полицияга топширилган. Имом эса ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. 

Масжид маъмурияти ҳолат ҳақида батафсил маълумот берган. Бироқ ҳужумнинг амалга оширилишидан мақсад нима бўлгани очиқланмаган. Тергов ҳаракатлари давом этаётгани хабар қилинган. 

    Бошқа янгиликлар