Аҳоли орасида профилактик ишларни кучайтириш, ҳуқуқбузарлик содир этганларни эса қилмишига яраша жазолаш мақсадида халқаро стандартларни ўз ичига қамраб олган, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари кафолатларини кучайтирувчи янги қонун имзоланди.
Унга кўра, эндиликда эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса ёки таҳқирласа, қўрқитса, яқин қариндошлардан ажратиб қўйса қилмишнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади. Хусусан:
— агар эр ёки хотин турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр-қимматини таҳқирласа, 6 млн сўм жаримага тортилади.
— калтаклаб, оғир тан жароҳати етказса, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади.






