АсосийJamiyat

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар иши Тошкентда кўриб чиқилади

'Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар иши Тошкентда кўриб чиқилади'ning rasmi

Аввалроқ, Хоразмда оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани ҳақида хабар берилган эдик. 

Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, айбланувчиларга нисбатан жиноят иши Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилади

Хабарга кўра, Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 6 апрелдаги ажрими билан Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аппеляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримининг А.М. ва А.Қ.га оид қисмини бекор қилган. Ишни янгидан аппеляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести қаноатлантирилган. Ушбу жиноят иши янгидан аппеляция инстанция судида кўриш учун юборилиши белгиланган.

Жиноят-процессуал кодексининг 393-моддасига (жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши) асосан ушбу жиноят иши аппеляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига юборилгани маълум қилинди. 

Қайд этилишича, Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ, мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

    Бошқа янгиликлар