АсосийJamiyat

Эндиликда ҳар бир раҳбарга 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктириб берилади

'Эндиликда ҳар бир раҳбарга 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктириб берилади'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини  “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар