АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактабда 8-синф ўқувчиси вафот этди

'Тошкентдаги мактабда 8-синф ўқувчиси вафот этди'ning rasmi

Тошкентдаги 110-сонли мактабда 8-синф ўқувчиси вафот этди. Ушбу хабарни "Darakchi.uz" га Бош прокуратура матбуот котиби тасдиқлади.  

Мактаб кузатув камераси видеоёзувлари ўрганилганда, ҳодиса жойида жанжал ёки келишмовчилик бўлмаган.

Суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, С.Мнинг ўлимига ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, ўнг кўзи ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпка шиши сабаб бўлган.

Маҳаллий ОАВга кўра, ўқувчи рўзадор бўлган. У турникка тортилгач тоби қочган.

 

    Бошқа янгиликлар