Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Унда товар айирбошлаш суръатларини таъминлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинган.
Икки мамлакат ишбилармонлари ва ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни илгари суришда апрель ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасидаги ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётгани мамнуният билан қайд этилган.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.






