АсосийJamiyat

Наманганда ҳайдовчи 152 маротаба қоида бузиб, 410 миллион сўмлик жаримага тушди(видео)

'Наманганда ҳайдовчи 152 маротаба қоида бузиб, 410 миллион сўмлик жаримага тушди(видео)'ning rasmi

Рейд тадбирида жарима майдонига жойлаштирилган "Hyundai Sonata" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 2023 йилнинг шу вақтига қадар 152 маротаба қоидабузарлик содир этгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасида 01 T 234 ZA белгили Hyundai Sonata автомашинаси ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилганда ҳайдовчи машина унга тегишли эмаслигини айтиб, ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим эта олмаган. Шундан сўнг, транспорт воситаси белгиланган тартибда вақтинча сақлаб туриш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Чуст туманида яшовчи 1990 йилда туғилган ҳайдовчи 2023 йилнинг шу вақтига қадар жами 152 та қоидабузарлик содир этгани, бу ортидан юзага келган жарима суммаси 410 миллион сўм экани аниқланган.

Энг қизиғи, терговга қадар текширувда, автомобилни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқлиги, давлат рақам белгиси эса ЙҲХХ рўйхатидан ўтказилмагани аниқланган.  

Қайд этилишича, давлат рақам белгиси ҳақидаги маълумотлар тизимда йўқлиги боис содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқаришнинг имконияти бўлмаган.

    Бошқа янгиликлар