Аввалроқ Юнусободда тез-тиббий ёрдам хизмати диспетчерини ҳақорат қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар судлари Ахборот хизматининг Darakchi.uz‘га маълум қилишича, 2023 йил 10 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига Ҳ. Н. (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжати келиб тушган бўлиб, суд томонидан маъмурий иш бўйича судга оид адабиётшунослик экспертизаси тайинланган.
Экспертиза хулосаси судга тақдим этилгандан сўнг ушбу маъмурий ишни кўриб чиқиш давом эттирилади.






