Туркиянинг илк кузатув сунъий йўлдоши 11 апрел куни коинотга учирилади. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилган.
"Бизнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган биринчи юқори аниқликдаги кузатувчи сунъий йўлдошимиз IMECE 11 апрель куни орбитага чиқарилади. Биз инсон ресурсларимиз, имкониятларимиз ва технологиямиз билан глобал космик пойгада олдинга силжишда давом этамиз", деб ёзади президент.
IMECE - Ерни кузатиш сунъий йўлдоши. У Tubitak-Uzay космик технологиялар тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган. Сунъий йўлдош 680 км баландликда қуёш билан синхрон орбитага чиқарилади.
Қурилма 1 м дан кам деталдаги юқори аниқликдаги тасвирларни қабул қилиш ва узатиш имкониятига эга.Янги сунъий йўлдошнинг вазифалари қаторига мудофаа сектори эҳтиёжлари учун маълумот тўплаш, табиий офатлар, иқлим жараёнлари ва қишлоқ хўжалиги секторини кузатиш киради.






