АсосийJamiyat

Сурхондарёда вояга етмаган шахс севган қизининг хушторини уриб бурнини синдирди

'Сурхондарёда вояга етмаган шахс севган қизининг хушторини уриб бурнини синдирди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида бир нафар бола калтакланганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан расмий баёнот берди.

Аниқланишича, 2023 йилнинг 6 апрель куни куни соат 16:30 ларда Термиз шаҳри, "Алпомиш" маҳалласида жойлашган мотамсаро она ҳайкали ёнида вояга етмаган Х.Э. яхши кўрган қизини вояга етмаган М.Ж. билан бирга юрганини кўриб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан М.Ж. ни уриб тан жароҳати етказган.  

Республика Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Сурхондарё вилоят филиалининг дастлабки маълумотномасига кўра, М.Ж.нинг бурун деворларини икки томонлама синиши каби тан жароҳати олганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан 10.04.2023 йил Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови Термиз шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар