АсосийJamiyat

Бугун ҳам Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво бўлади

'Бугун ҳам Ўзбекистон бўйлаб ёмғирли об-ҳаво бўлади'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондаря вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқори ҳудудларда) ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-11° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар