АсосийJamiyat

Навоийда ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет”га овоз тўплаш учун мажбурлаган мактаб мансабдорлари жавобгарликка тортилди

'Навоийда ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет”га овоз тўплаш учун мажбурлаган мактаб мансабдорлари жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Сал аввал Сенат томонидан "Ташаббусли бюджет"га овоз йиғиш учун ходимлар мажбурий жалб қилинаётганлик ҳолати ўрганилаётгани хабар қилинган эди. 

Ани пайтда маълум қилинишича, ўрганиш натижаларига кўра, Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги 24-сонли ва Навбаҳор туманидаги 9-сонли мактаб директорлари ўқитувчиларни “Ташаббусли буджет” лойиҳасига овоз тўплашга жалб қилгани аниқланган.

Ушбу хатти-ҳаракатларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган. Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур таълим муассасаларининг мансабдор шахслари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган.

“Мажбурий тарзда бирор-бир меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ёки мазкур ҳолатдан хабардор бўлган юртдошларимизни mk@senat.uz, 1176 ҳамда 1092 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишини сўраймиз. Мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирор-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади”, — дейилади Сенатнинг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси хабарида. 

    Бошқа янгиликлар