Ўзбекистон халқ артисти, қатор филмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган Мурод Ражабов бугун, 8 апрель куни 74 ёшида вафот этди.
Марҳум санъаткор қанд касалидан даволаниб юрган.
Мурод Ражабов 1949 йил 30 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1971 йилда Островский номидаги Тошкент театр-рассомчилик интитутини тамомлаган.
Актёр “Темир хотин”, “Кичкина табиб”, “Улфатлар” каби фильмлари орқали севимли қаҳрамонга айланган.
“Darakchi.uz” марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.






