АсосийJamiyat

Андижонда 50-60 йиллик дарахтлар кесиб ташланди

'Андижонда 50-60 йиллик дарахтлар кесиб ташланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Избоскан туманида камида 50-60 йиллик улкан дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, Избоскан тумани «Ойбек» МФЙ ҳудудидаги “Миллий қадрият” кўчасида 3 туп чинор дарахти тегишли рухсатномаларсиз кесиб юборилган.

Ҳуқуқбузарлар ўсимлик дунёсига 131 400 000 сўм миқдорида зарар етказган. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилган.

    Бошқа янгиликлар