Эртага, 8 апрель куни Тошкент шаҳрида 20-мотомавсум очилиши ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахтда мотосайёҳларнинг тантанали юриши бўлиб ўтиши муносабати билан бир неча кўчалар соат 12:00 дан 13:00 гача ёпилади.
Улар қуйидагилар:
—Чўпон ота кўчаси яқинидаги автотураргоҳдан Еттитерак кўчаси бўйлаб Ўзбекистон шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
—Еттитерак кўчасининг Ўзбекистон шоҳкўчаси билан кесишмасидан шоҳкўчанинг Бухоро кўчаси кесишмасигача (Космонавтлар метро бекати);
—Бухоро кўчаси Космонавтлар метро бекатидан Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
—Алишер Навоий кўчаси Бухора кўчасидан Фурқат кўчаси билан кесишмасигача;
—Фурқат кўчаси Алишер Навоий кўчасидан Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
—Фурқат кўчасининг Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасидан "Миллий" стадионининг асосий кириш қисми олдидаги майдончагача.






