АсосийJamiyat

“OpenBudjet”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

'“OpenBudjet”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди'ning rasmi

“Ташаббусли буджет” лойиҳасининг 2023 йил биринчи  мавсуми якунланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Жори йилнинг 18 март соат 10:00 дан 7 апрель соат 10:00 га қадар давом этган жараёнда мамлакатимиз бўйлаб “OpenBudjet” портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган.  

️Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

"Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, “Ташаббусли буджет” лойиҳасининг кейинги мавсум жараёнларида фаол бўлишингизни сўраб қоламиз", - дейилади вазирлик хабарида.  

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан  ушбу ҳавола (https://openbudget.uz/boards-list/1?stage=3&page=1) танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар