Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятининг ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-21° бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-18° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
07.04.2023 08:36
Бугун ҳаво ҳарорати 21 даража илиқ бўлади






