АсосийJamiyat

"Бировга айтсанг ҳеч нарсани исботлай олмайсан" – Хоразмда зўрланган мехрибонлик уйидаги қизлар фарёди

'"Бировга айтсанг ҳеч нарсани исботлай олмайсан" – Хоразмда зўрланган мехрибонлик уйидаги қизлар фарёди'ning rasmi

Хабарингиз бор, Хоразмда икки мансабдор – собиқ вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.М ҳамда Янгиариқ тумани ФВБ раҳбари А.К 10 ой давомида оилавий меҳрибонлик уйидаги 15-17 ёшли қизлар билан жинсий алоқа қилиб келган. Қизларни меҳрибонлик уйи мудираси жирканчликка мажбурлаб келган. 

Мудира 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, лекин икки мансабдорга 1,5 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Қизларнинг айтишича, нафси бузуқ мансабдорлар меҳрибонлик уйига келиб турган. Собиқ мудира Ю.Х улар билан яхши алоқада бўлиб, қизларни “постель”га киришга ундаган.
“Улардан бири бизга 250 минг сўмлик кроссовка олиб берди. Бундан ташқари, турли ғамхўрликлар қилишди, мудира эса бунинг эвазига улар билан ётоқда бўлишга мажбурлади. Агар жинсий алоқага киришмасак, мудира бизни оч қолдирар эди. Шундай кунлар ҳам бўлди. Аҳволимиз оғир, Президентдан ёрдам сўраймиз. Улар қандай қилиб озодликда юриши мумкин? Қўрқув ва хавотирдамиз, бизга ёрдам беринглар”, дейди жабрланган қизлардан бири.
Таъкидланишича, мансабдорлар уларни доимий равишда қўрқитиб келган. Агар таклифга розилик берилмаса, қизлар оч қолдирилган. Бундан ташқари, уларга нисбатан турли равишда босимлар доим бўлиб келган.
"Хайрия эвазига жинсий алоқага мажбурлашди. Агар рад қилсак, овқат бермасдан жазоланар эдик. Мажбур бўлганмиз! "Бировга айтсанг ҳеч нарсани исботлай олмайсан" деб қўрқитишган.
"Орқамда кучли одамлар бор", дейишарди. Мактабимиз директоридан ёрдам сўраганмиз, Ички ишлар ходимлари орқали нажот топдик. Мудирамиз бизнинг ҳаётимизни барбод қилди. Биз бу ишларга рози бўлмаганмиз, бўлмаса мурожаат қилмаган бўлардик. Адолатли ҳукм бўлишини истаймиз", дейди жабрланган қизлардан бири.

    Бошқа янгиликлар