2016-йилнинг 4-5 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссел шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашувида ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.





