“Барселона” Испания чемпионати 7-турида “Селта”га қарши майдонга тушиб, 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва 2005/06 йилги мавсумдан буён энг ёмон натижа қайд этди. Бу ҳақда Championat.com хабар бермоқда.
Айни вақтда “Барселона” 13 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. 11 йил муқаддам каталонияликлар 7-турдан сўнг 10 очко жамғарган эди.
Таъкидлаш керакки, “Барселона” 2005/06 йилда мавсумни жуда ёмон бошласада, якунда чемпион бўлган эди.





