АсосийJamiyat

Астанада икки нафар ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди

'Астанада икки нафар ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

Ўзбекистонда 21 ёшли қизни қариндошига унаштириб, сўнг қудаларидан пул ундирган фирибгар Астанада қўлга олинди, деб хабар беради Polisia.kz.

Пойтахт полицияси МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда 15-16 март кунлари кенг кўламли «Қидирув» тадбирини ўтказди. Тадбирнинг биринчи кунида Астана шаҳрида 8 нафар жиноятчи аниқланиб, қўлга олинди. Йўқолган 3 нафар фуқаронинг жойлашган жойи аниқланди.

Давлатлараро қидирувга берилган икки хорижликдан бири ўзбекистонлик аёлдир.

«Халқаро қидирувда бўлган 23 ёшли ўзбекистонлик қизнинг шахси аниқланди. У қариндошига унаштиргандан сўнг 21 ёшли қизни уйидан олиб кетган. Кейинроқ у қудаларидан шантаж йўли билан пул талаб қилган», — дейилади полиция хабарида.

42 ёшли Ўзбекистон фуқароси фирибгарлик қилиб, пойтахтда яшаб келган. Самарқанд шаҳрида бир кишини ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 1 миллион 400 минг сўм пулини ўзлаштирган, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар