АсосийJamiyat

Сўнгги икки ойда Ўзбекистонга энг кўп турист қайси давлатдан келгани маълум қилинди

'Сўнгги икки ойда Ўзбекистонга энг кўп турист қайси давлатдан келгани маълум қилинди'ning rasmi

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 871 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 544,4 минг нафарга ёки 2,7 бараварга ошган.

2 ойда энг кўп қайси давлат фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Тожикистон – 289,2 минг нафар

— Қозоғистон – 241,4 минг нафар

— Қирғиз Р. – 211,2 минг нафар

— Россия – 81 минг нафар

— Туркия – 13,4 минг нафар

— Туркманистон – 4,8 минг нафар

— Корея – 4,4 минг нафар

— Ҳиндистон – 2,4 минг нафар

— Украина – 1,7 минг нафар

— Озарбайжон– 1,7 минг нафар

— Беларусь Р. – 1,6 минг нафар

— Хитой – 1,6 минг нафар

— АҚШ – 1,4 минг нафар

— Германия – 1,3 минг нафар

— Буюк Британия – 0,9 минг нафар

— Франция – 0,8 минг нафар

— Италия – 0,7 минг нафар.

    Бошқа янгиликлар