АсосийJamiyat

Зарафшонда кўп қаватли уйнинг деразалари деворга бириктирилмагани аниқланди (видео)

'Зарафшонда кўп қаватли уйнинг деразалари деворга бириктирилмагани аниқланди (видео)'ning rasmi

Навоийнинг Зарафшон шаҳридаги 12 қаватли бино деразалари деворга бириктирилмагани аниқланди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, лойиҳа ҳужжатларида объектнинг йиғма темир-бетон конструксиялар асосида қурилиши кўзда тутилган. Ташқи томондан тўлдирувчи сифатида газоблок материалидан фойдаланиш кўрсатилган.

Видеолавҳада акс этган газоблок тўлдирувчи материалининг асосга маҳкамланиш тартиби лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилмаган. Боғлаш, мустаҳкамлаш чизмалари ва қирқимлари лойиҳага аниқ киритилмаган. 

Шу сабабли мутасадди ходимлар такрорий равишда маъмурий жавобгарликка тортилган. Сифатсиз бажарилган газоблок териш ишлари 15 кун аввал ҳудудий назорат инспекцияси томонидан аниқланиб, жойида буздириб ташланган.

    Бошқа янгиликлар