АсосийJamiyat

"Ўзимизнинг ҳокисор ўзбек онаси келиб, унинг боласини қутқаришимизни сўраб йиғлади, ялинди. Аммо бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмади..." (видео)

'"Ўзимизнинг ҳокисор ўзбек онаси келиб, унинг боласини қутқаришимизни сўраб йиғлади, ялинди. Аммо бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмади..." (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бор, Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 6 февраль куни 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. 
Ушбу мудҳиш хабар бутун дунёда тарқалгач ҳеч ким шунчаки қараб турмади. Қайсидир давлат моддий ёрдам берса, вайрона уйлар тагидан инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун қутқарувчилар жамоасини юборган давлатлар ҳам кўп бўлди. Албатта, улар қаторида Ўзбекистон ҳам четда тургани йўқ. Халқимиз ва давлат томонидан кўплаб гуманитар ёрдамлар юбориш билан бир каторда  Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан  қутқарувчилардан ташкил топган махсус гуруҳлар ҳам туркияликларга ёрдам берди. 
18 кун давомида 20 нафарга яқин инсонлар ҳаётини қутқарган ва 200 дан зиёд ўлик таналарни яқинларига топишда ёрдам берган ФВВ қутқарувчиларидан бири Валижон Абдуқодиров билан суҳбатлашдик. Қидирув-қутқарув отряди, гуруҳ командири,  биринчи даражали сержант бизга Туркиядаги асл ҳолат, инсонларнинг нақадар чорасизликда қолгани ва бизнинг қутқарувчилар иш олиб боришда қандай йўсинда иш олиб боргани ҳақида сўзлаб берди.

Валижон Абдуқодиров, Қидирув-қутқарув отряди, гуруҳ командири,  биринчи даражали сержант:

— Биз қутқарув ишлари олиб борган ерларда турклан билан бирга ўзимизнинг ўзбеклар ҳам кўп экан. Улар она тилини ва ҳатто, шевасини йукотишмаган.

Навбатдаги қуткарув ишларини олиб бориш жараёнида бизни ўзбек эканимизни билан аёл келиб, бошқа бир вайронани тагида ўғли ва онасини қутқаришга ёрдам сўради. Уша пайтдаги ҳолатимни сўз билан айтиб беролмайман. Бечора она  ўзимнинг юртимдан келишди, деб умид кўзлари билан боқишини кўрсангиз эди.

Аммо биз бошлаб қўйган ишимизни ташлаб ҳам кетолмасдик. Шунинг учун уша пайтда ишлаётган қуткарув гуруҳини иккига ажратиб, аёл айтган объектга бордик. Минг афсуски, тирик одам чиқмади. Аёлнинг онаси ва боласининг мурдасини топиб топширдик.

Биласизми, қанчалик оғир бўлмасин одамлар, зилзиладан кейин бино тагида қолган яқинларининг мурдасини олишса ҳам мингдан минг рози бўлишди...

    Бошқа янгиликлар