Жорий йилнинг 11 март куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида мактаб ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, соат 14.00 ларда Миробод туманидаги мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчилари — 2006 йилда туғилган T.A. ҳам 2005 йилда туғилган O.Ж. шу тумандаги спорт майдончаларидан бирида баскетбол ўйнаётган вақтида ўзаро оғзаки гап талашиб қолган. Шундан сўнг вояга етмаган T.A. ўзи билан олиб келган пичоқ билан O.Ж.нинг бел соҳасига бир маротаба урган. Оқибатда O.Ж. тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага олиб борилган. Ҳозирда унинг ҳолати qoniqarli.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.






