АсосийJamiyat

UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессияси Самарқандда ўтказилади

'UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессияси Самарқандда ўтказилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Самарқандда БМТ Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ўтказишга доир қарор қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси 2023-йил 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

“2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш ва Шаҳрисабз шаҳрининг “2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” мақомини олишига доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда тадбирни юқори даражада ўтказиш учун керакли ччора-тадбирлар кўрсатилган.

Хусусан, Бош ассамблея доирасидаги тадбирларда қатнашадиган чет эллик меҳмонлар учун Самарқанд ҳақидаги умумий маълумотларга эга махсус қўлланма ишлаб чиқиш режалаштирилган. 
Қолаверса, қарорда “Силк Роад Самарканд” халқаро сайёҳлик маркази ва маданий мерос обектлари, туризм, экотуризм инфратузилмаси ҳамда халқимизнинг ҳаётини акс эттирувчи фото ва видеоматериаллар, “Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” ва бошқа мавзулардаги тарғибот материалларини тайёрлаш ҳамда кенг тарқатиш кўзда тутилган. 

Сессияда юртимизнинг қадимий шаҳарларидан бири – Шаҳрисабз шаҳри “2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти” мақоми учун номзод сифатида тақдим этилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2021 йилда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган UNWTO Бош ассамблеясининг 24-сессиясида ташкилотнинг юбилей 25-юбилей сессиясига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

    Бошқа янгиликлар