АсосийJamiyat

Андижондаги савдо марказида катта ёшли эркак 14 ёшли болани дўппослаб ташлади (видео)

'Андижондаги савдо марказида катта ёшли эркак 14 ёшли болани дўппослаб ташлади (видео)'ning rasmi

Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида ёши катта эркак 14 ёшли болани дўппослаб ташлаган видео тарқалди.



Ҳолат бўйича Шаҳрихон тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.
Маълум бўлишича, Шаҳрихон тумани, Муллавой МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган Т.Л бугун соат 10:00 ларда укасининг фарзанди 2010 йилда туғилган жияни А.Х.ни фуқаро М.С билан урушганлигидан хабар топиб, М.С ишлайдиган савдо дўконига бориб, унинг юзи ва танасининг турли қисмларига тан жароҳатлар етказганлиги маълум бўлди.         
"Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар