АсосийJamiyat

Маданият ва туризм вазирлиги “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги” дея эътироф этилди

'Маданият ва туризм вазирлиги “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги” дея эътироф этилди'ning rasmi

Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “ПАТВА Интернатионал Травел Авардс 2023” йиллик тадбирида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги” нуфузли мукофоти билан тақдирланди. Мукофотни Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Таъкидлаш жоизки, "PATWA" ҳар йили дунёдаги энг йирик саёҳат ярмаркаси ҳисобланган "ITB Berlin" ("Internationale Tourismus-Börse Berlin") доирасида "PATWA International Travel Awards" тадбирини ташкил қилади. Тадбирда 7 мингдан ортиқ журналист, экспонент ва 180 мамлакатдан сайёҳлик соҳасидаги мутахассислар иштирок этди. 

"PATWA International Travel Awards" мукофоти авиация, меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари ва операторлари, сайёҳлик йўналишлари, давлат идоралари, вазирликлар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар каби туризмни ривожлантиришда иштирок этган шахслар ва ташкилотларга берилади. 

Маълумот учун, 7–9 март кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган "ITB Berlin" туризм кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар