“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 21-26° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юазага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.






