Россия Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши учун Эрон билан мисли кўрилмаган ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
“Эроннинг Украина бўйича қўллаб-қувватлаши ортидан Россия Теҳронга мисли кўрилмаган ҳарбий ҳамкорлик, жумладан, ракета ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини таклиф қилди”, – деган у Исроил мудофаа вазири Йоав Галант билан матбуот анжуманида.
Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, РФ-Эрон ҳамкорлигини Украинада ишлатилаётган дронларда кўриш мумкин. Жаноб Остиннинг фикрича, Теҳрон ушбу можародан катта тажриба олмоқда. Бу тажрибадан Яқин Шарқдаги Эрон ҳомийлиги остидаги гуруҳлар фойдаланишидан хавотир билдирган.
Ллойд Остин шу кунларда Яқин Шарқда бўлиб турибди. Муҳокамалар марказида Эрон ядро дастури ва минтақа хавфсизлигига бошқа таҳдидлар масаласи турибди.






