"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун мамлакатимиз ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кузатилади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи термометр устуни 25-28о илиқгача, жанубда баъзи жойларда 30о илиқгача кўтарилади.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво масаси кириб келиши кутилмоқда.
Эртага Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15о илиқ атрофида, эртага кундузи 21-26о илиқ бўлади, якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади, ҳаво ҳарорати 13-18о илиқдан юқори бўлмайди.
10 мартда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши ҳавфи бор. 10-12 мартда кутилаётган ёмғирлар ҳисобига тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, эртага кечга томон ва якшанба куни кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Бугун ва эртага кундузги ҳаво ҳарорати 24-26о илиқни ташкил этади, якшанба куни 17-19о илиқгача салқинлашади.






