АсосийJamiyat

Тошкентда “Антирёдан” ҳаракати ташкил этилгани аниқланди (видео)

'Тошкентда “Антирёдан” ҳаракати ташкил этилгани аниқланди (видео)'ning rasmi

Сал аввал Тошкент шаҳрида “Рёдан” ҳаракатига алоқадорликда гумонланган 50 нафарга яқин ўсмир ушлангани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳрида бир гуруҳ ўсмирлар томонидан “Антирёдан” ҳаракати ташкил этилгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар  ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, ўттиздан ортиқ ёшлар ижтимоий тармоқлар ёрдамида “Антирёдан” ҳаракатини ташкил қилиб, бузғунчилик ғояларини илгари сураётган “рёданчи”ларга қарши курашмоқчи бўлган.

“Антирёданчи”лар ижтимоий тармоқда алоҳида гуруҳ ташкил қилган. Унинг иштирокчилари “Рёдан” ҳаракати ғоялари ҳеч қандай фойда келтирмаслиги ва давлатга хавф туғдириши мумкинлигини тушуниб етган. 

“Рёдан” ҳаракати ҳақида интернетдан тўлиқроқ маълумот олдик. Ўрганиш жараёнида ҳаракат аъзолари динимиз, давлатимиз ҳақида ёмон гаплар гапирганини кўрдик. Энг ёмони, улар кўчада кетаётган ёшларга пичоқ бериб, одамларга қарши чиқиш кераклигини, уриб, пичоқлаш кераклигини уқтирган. Шундан сўнг “Антирёдан” ҳаракатини тузиш хаёлимизга келди. Ижтимоий тармоқда гуруҳ очдик, ўттизтача одам йиғилди. У ерга битта “рёдан”чи қўшилиб олиб, якшанба куни барчангизни йўқ қиламиз деб дўқ урди”, дейди гуруҳ аъзоларидан бири.

Тошкент шаҳар ИИББ бундай ҳаракатлар ташкилотчилари аҳоли орасида адоват ва ваҳима уйғотишга уринаётганини таъкидлаган. ИИББ турли оқимларнинг пайдо бўлиши ортидан ғаразли ниятдаги шахслар бу оқимларни бошқаришга, бузғунчи ғояларни тарғиб қилишга, аҳоли орасида адоват ва ваҳима уйғотишга ҳаракат қилаётганини айтган. Шунингдек, маъсуллар ҳар бир ҳолат ўрганилиши ва қонуний баҳо берилишини такидлаган.

    Бошқа янгиликлар