Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилятида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гаса кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.
08.03.2023 08:06
8 март кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди






