Самарқанд халқаро аэропортида одам савдоси жиноятининг олди олинди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 29 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Иштихон туманида яшовчи 35-40 ёшлардаги аёл ўзининг жиноий шериги билан моддий манфаат эвазига фоҳишалик билан шуғулланиши учун БААнинг Дубай шаҳрига юбораётганлигини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан тезкор тадбир ўтказилди. Унда ушбу аёл 29 ёшли жувондан 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида аэропорт чегара ҳудудида ички ишлар ходимлари томонидан ушланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






