АсосийDunyo

Қозоғистонда тепловоз ва поезд тўқнашиб кетди

'Қозоғистонда тепловоз ва поезд тўқнашиб кетди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида тепловоз ва Бишкек—Самара йўналишидаги йўловчи поезди тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда “Орда.кз”.

Мамлакат ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 5 март куни соат 10:30 ларда юз берган. Поездда 200 дан ортиқ киши (Қозоғистон, Қирғизистон, Россия фуқаролари) бўлган. Жабрланганлар йўқ. Улар бошқа поездга олиб ўтилган. Воқеа жойига вертолёт, қутқарув бўлинмалари юборилган.

“Қозоғистон темир йўли” матбуот хизматининг билдиришича, ҳозирда воқеа сабаблари комиссия томонидан ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса локомотив бригадасининг айби билан юз берган.

    Бошқа янгиликлар