АсосийJamiyat

Прокуратура Фарҳод Маннопов ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича текширув бошлади

'Прокуратура Фарҳод Маннопов ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича текширув бошлади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг ҳажвий чиқишлари билан танилган, “МиттиВине” асосчиси Фарҳод Маннопов бугун эрта тонгда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

26 ёшли Фарҳод Маннапов ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Юу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Ф.Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

    Бошқа янгиликлар