АсосийDunyo

Трамп Путинни бошқа давлатларга бостириб кирган тақдирда оғир оқибатлардан огоҳлантирганини айтди

'Трамп Путинни бошқа давлатларга бостириб кирган тақдирда оғир оқибатлардан огоҳлантирганини айтди'ning rasmi

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп Владимир Путинни Россия бошқа давлатларга бостириб кирган тақдирда оғир оқибатлардан огоҳлантирганини айтди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

 Собиқ давлат раҳбарининг сўзларига кўра, РФ етакчиси бунга ишонмаган.

“Мен айтгандим: Владимир, буни қилма. Бизнинг дўстлигимизни биласан, бошқа давлатларни босиб олма, акс ҳолда Москва оғир зарба остида қолади”, – деб айтиб ўтди у Сиёсий ҳаракатлар консерватив конференциясида.

Бундан олдин Дональд Трамп Жозеф Байденнинг Украина бўйича сиёсатини танқид қилиб чиққанди. У 24 соат ичида тинчлик ўрнатиши мумкинлигини бот-бот қайтариб келади.

 

    Бошқа янгиликлар