Бугун Янги Зеландия таркибидаги Кермадек архипелагида 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри 8 минг киши истиқомат қилувчи Керакри шаҳридан 928 км шимоли-шарқда жойлашган. Аниқланишича, зилзила маркази 150 км чуқурликда.
Ҳозирча, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи ҳам қайд этилмаган.
Аввалроқ, Туркияда ер қимирлагани ҳақида хабар берган эдик.






