Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1 МВт тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда.
Айни кунларда қуёш панелларини ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Мазкур станция фойдаланишга топширилгач, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йилига 1,9 млн кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Бунинг натижасида йилига 54 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
04.03.2023 08:13
Тўрақўрғонда қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда






