АсосийJamiyat

"Газ заправка"да Hyundai ёниб кетди

'"Газ заправка"да Hyundai ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 2 март куни соат 13:32 да Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар "Қўрғон" МФЙ А-373 автомагистраль йўлида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида "HYUNDAI" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Шунга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:38 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:41да ўраб олинган ва соат 13:44 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар