АсосийJamiyat

Фарғонада ичимлик суви истеъмолидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди

'Фарғонада ичимлик суви истеъмолидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ичимлик суви истеъмолидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 “Ф.с.т. МЧЖ Риштон тумани бўлими муҳандиси Ғ.Ж. тумандаги умумий ўрта-таълим мактабининг сув таъминотидан қарздорлиги мавжуд бўлмасада, мактаб директори ўринбосари Ш.С.га қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 3,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар