Энтони Блинкен бу қарор Остонада бўлиб ўтган C5+1 платформасида қабул қилинганини маълум қилди.
"Биз Президент Мирзиёев жанобларининг ислоҳот дастурларини тўлиқ амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш орқали ҳам Қўшма Штатлар имкониятлари кенгашига ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистоннинг меҳнат ҳуқуқлари соҳасида эришган ҳуқуқлари ушбу ислоҳотлар нақадар самарали эканлигини кўрсатди. 11 йил давомида 300 дан ортиқ халқаро компаниялар болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат туфайли ўз маҳсулотларида Ўзбекистон пахтасидан фойдаланишда воз кечгандилар. Ўзбекистон ҳуқумати маҳаллий ва халқаро меҳнат уюшмалари ташкилотлари билан, нафақат янги меҳнат кодексини қабул қилиш, балки уни амалда тадбиқ қилишни таъминлаш орқали ҳам бу қонунбузарликларни бартараф этиш учун иш олиб борди.
Бу тарихий ютуқ ва бошқа мамлакатларга намунадир. Бу эса ўзбекистонлик меҳнаткашлар, корхоналар, фермерлар, оилалар ҳаётини сезиларли даражада ўзгартирмоқда. Иш ҳақи ошди, суистеъмоллик камайди, инвестициялар ортиб бормоқда. Ҳар хил ёшдаги одамлар, жумладан, болалар ҳам пахта теримида мажбурланмаяпти.
Бундан ташқари, дин эркинлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида тўлиқ амалга ошириш ислоҳотлари президент билан муҳокама қилинган. Шу билан бирга, 2022 йилнинг июль ойида оммавий тартибсизликлар чоғида куч ишлатар идоралар ходимлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон томонидан тўлиқ ва шаффоф тергов қилиниши тарафдоримиз.
Шу билан биргаликда, минтақавий ҳамкорликда ҳам биргаликда ишлаймиз. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва мен куни кеча Остонада бўлиб ўтган C5+1 платформасида иштирок этдик. Ва биз Марказий Осиё иқтисодий ривожланишига 25 млн доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилдик. Ўтган сентябрь ойидан бери Американинг жами кўмаги 66 млн доллардан ошади. Бу маблағ иқтисодий ривожланишга қаратилган", — дейди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.






