АсосийJamiyat

Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозлар тикламоқда

'Пекин ва Тошкент ўртасидаги парвозлар тикламоқда'ning rasmi

Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airpots Mатбуот хизмати хабар берди.

Биринчи йўловчи рейси жорий йилнинг 26 март санасига мўлжалланган.

Рейслар Airbus А330-200 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган China Southern Airlines авиакомпанияси парки ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар